Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лавров Эрон ташқи ишлар вазири билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
18:08 / 2022-03-15

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллахон Москвадаги учрашувда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, – деб ёзади “Арменпресс”.

– Бугун Украина, Афғонистон, Яман, Суриядаги воқеалар, шунингдек, халқаро майдондаги бошқа масалалар юзасидан суҳбатлашиш учун жуда ажойиб имконият, – деди Ҳусайн Амир Абдуллахон музокаралар бошланишидан олдин.  

– Халқаро майдонда нима содир бўлишидан қатъи назар, Россия Федерацияси билан муносабатларни ривожлантириш Эрон Ислом Республикаси учун муҳим аҳамиятга эга, – деди ТИВ раҳбари РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар чоғида.  

– Бизнинг махфий мулоқотимизни ва Украинада бўлаётган воқеалар бўйича сизнинг холис позициянгизни қадрлаймиз, – деб жавоб берди Лавров.  

Шунингдек, у Эрон ташқи ишлар вазири билан Сурия масаласини тартибга солиш, Яқин Шарқдаги бошқа инқирозлар, шунингдек, Афғонистондаги вазият бўйича ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш ниятида эканлигини таъкидлади.