Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Латвия Украинага ҳарбий кўмак юкини юборади
09:23 / 2022-01-07

Латвия мудофаа вазири Артис Фабрикс ва украинанинг мазкур мамлакатдаги элчиси Александр Мишенко украин томонига юборилувчи кўмак бўйича келишувга эришди.

“LTV” давлат телевидениеси маълумотида Болтиқбўйи давлати мудофаа вазири декабрда Украинани қурол билан қўллаб-қувватлаш зарурлигини айтгани эслатилган ва телерепортажда бу кўмак “гуманитар” деб аталган.

Қандай қурол ёки ўқ-дорилар юборилишига аниқлик киритилмаган.

Пабрикс: “Қурол ва техника воситалар билан кўмак берамиз. Евроиттифоқдаги бошқа мамлакатларни ҳам шундай қилишга чақирамиз”, деб таъкидлаган.

Аввалроқ Эстония мудофаа вазирлиги Украинага ҳарбий кўмак беришга қарор қилганди.