Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Латвия тажрибаси Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимига жорий этилади
16:30 / 2025-12-04

Ўзбекистон ва Латвия ўртасида ижтимоий ҳимоя йўналишида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев Латвия Фаровонлик вазирлиги давлат котиби Ингус Алликс билан учрашди.                                                                                          

Мулоқот давомида томонлар Латвиянинг ижтимоий таъминот тизимидаги илғор амалиёти ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни модернизация қилиш бўйича устувор вазифалар, хусусан, ижтимоий суғуртани жорий этиш, манзилли ижтимоий ёрдамни амалга ошириш, унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқлаш бўйича амалий механизмлар кўриб чиқилди. Латвия томони нафақаларни бошқариш, ижтимоий хизматларни ривожлантириш, рақамли ечимларни татбиқ этиш ва мутахассислар тайёрлаш соҳаларида тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.  

Учрашув якунида икки давлат масъуллари ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилади. Шунингдек, икки мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш мақсадида мутахассислар ўртасида доимий профессионал алмашувни давом эттириш бўйича келишиб олди.    

Ш.Маматуропова,

ЎзА