Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Латвия эксперт гуруҳи томонидан маҳаллий корхоналар учун онлайн ўқув-семинар ташкил этилди
15:58 / 2020-12-25

Ҳеч кимга сир эмас, ҳозирги кучли рақобат шароитида хорижий бозорлардан мустаҳкам жой эгаллаш осон эмас.

Айниқса, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар учун.  

Электротехника саноати корхоналарда замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек СОVID 19 пандемияси даврида маҳаллий электротехника саноати корхоналарини қўллаб қувватлаш мақсадида, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан Латвиянинг SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили Евгений Костюченко иштирокида «СE Маркировкаси ва Европада маҳсулотлар импортига қўйилган талаблар» мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

Шу билан бирга,  учрашувда Европа бозорида электротехника маҳсулотларига қўйилган сифат ва хавфсизлик талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги сабабли СE Маркировкасига алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.  

SAI "Baltic CG" эксперт гуруҳи вакили Евгений Костюченко томонидан электротехника саноати корхоналари ва иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб берилди.  

«Ўзстандарт» агентлиги  

Матбуот хизмати