Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Латофатли гимнастикачилар жаҳон кубогидаги баҳсларни бошлади
11:40 / 2021-04-16

Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида ўтадиган жаҳон кубоги мусобақаси Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз гимнастика федерацияси ва бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилган.

Олимпиадага йўлланмани шахсий кўпкураш бўйича фақат 2019 йилги жаҳон чемпионатига чиқа олмаган ва уч турда максимал балл тўплаган энг яхши уч нафар гимнастикачи (ҳар бир мамлакат учун максимал 1та) қўлга киритади.

Мусобақада дунё гимнастика юлдузлари Дина ва Арина Авериналар (Россия), Боряна Калейн (Болгария), Линой Ашрам ва Никол Зеликман (Исроил), Анастасия Салосва Алина Гарнаско (Беларусь), Каҳо Минагава (Япония) ва бошқа 32 давлатнинг энг кучли гимнастикачилари иштирок этади.  

Мусобақанинг яккалик машқлари бўйича жами 66 та гимнастикачи, гуруҳ машқлари бўйича эса 12 та жамоа иштирок этади. Унда Сабина Ташкенбоева ҳамда Екатерина Фетисова яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Гуруҳ машқларидаги беллашувларда ҳам Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, бадиий гимнастика бўйича ўтиши кутилаётган жаҳон кубоги мусобақасининг тантанали очилиш маросими бугун 16 апрель куни соат 19:30 бўлиб ўтади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  ЎзА