Лангарда қиш манзаралари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимиз табиати гўзал ва хушҳаво. Унда хушманзара масканлар жуда кўп. Тоғлар ҳайбатига қоришиқ бетакрор тароватга эга Лангар қўрғони ана шундай гўшалардан.
[gallery-21956]
Лангар Навоий вилояти Хатирчи тумани марказидан 52 километр узоқликда, пурвиқор тоғлар бағрида жойлашган. Бу ернинг ҳавоси салқин, табиати ниҳоятда гўзал. Жарликлар ёнида қурилган уйлар қўрғонга янада кўрк қўшган. Айниқса, қиш фаслида Лангарнинг қорли тоғлар манзараси ҳар қандай кишини ўзига мафтун этмай қўймайди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА