Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин
12:26 / 2022-11-10

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида келгуси 2023 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун мўлжалланган 10 минг 961 гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

–Ушбу тадбирларни тизимли ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 18 та отряд ташкил этилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тўрткўл тумани бўлими бошлиғи Акбар Қозиев. –Ушбу отрядларга 64 та трактор, 64 та омоч, 28 дона ер текислагич, 26 дона чел олгич, 65 дона корчевател, 8 дона ўт ўргич, 18 дона ёқилғи ташиш агрегати ва 18 дона кўчма таъмирлаш устахонаси бириктирилган.

Бундан ташқари, техникаларнинг таъмирланиши, захира эҳтиёт қисмлар ва сервис хизматлар кўрсатиш, дизел ёқилғиси, иш хақи ва мавсумда талаб этиладиган моддий ресурслар ҳамда бошқа харажатлар учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб қилинган.

Кузги шудгорнинг ўз вақтида, чуқур ва сифатли ўтказилиши келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Шунингдек, шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни самарали ўтказишга эришилади.  

Экилган уруғлар қийғос ундириб олинади. Ниҳоллар баравж ривожланиб, кўп ҳосил тўплайди ва барвақт пишиб етилади. Кузги шудгорни сифатли ўтказиш учун ерлар ҳам, трактор ва плуглар ҳам ҳайдовга тайёрланиши, агрокластер ва фермер хўжаликларида бу тадбир тўғри ташкил этилиши лозим.

Шунинг учун ҳам кузги шудгорлаш ишларининг ўз вақтида, чуқур ва сифатли ўтказилиши Ўзагроинспекциянинг Тўрткўл тумани бўлими томонидан тизимли назоратга олинган ҳолда амалга оширилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири