English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кузги пилла мавсуми қизғин паллага кирди
17:49 / 2022-09-26

Тошкент вилоятида пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани туфайли бир йилда 3-4 марта ипак қурти боқилмоқда.

Бу самарали усул нафақат “кумуш тола” хирмони юксалишига, балки касаначилик орқали ишсиз аҳолининг доимий даромад манбаига эга бўлишига ҳам замин яратмоқда. Айни пайтда Ўрта Чирчиқ тумани “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғини пиллакорлари 1 тонна 600 килограмм қимматбаҳо “кумуш тола” топшириб, шартномавий режани ортиғи билан бажарди.

Эътиборлиси, мавсумда 200 дан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, оилавий даромади ўсишига эришилди. Пилла етиштириш Қуйи Чирчиқ, Пискент, Бекобод ва Чиноз туманларида давом этмоқда. Жорий йилги кузги пилла етиштириш мавсумида вилоят бўйича 4 минг 300 қути ипак қурти парваришланиб, 172 тонна қимматбаҳо хом ашё етиштириш режалаштирилган. 2021 йилда 7 миллион долларлик "кумуш тола" экспорти амалга оширилган бўлса, жорий йилга келиб бу кўрсаткични 14 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Жорий йил бошидан буён тармоқ хўжаликлари орқали 80 мингдан ортиқ фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

А. Мусаев, ЎзА.