Кузда ҳам баҳор таровати мужассам маскан
Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси кўҳна шаҳарнинг кўркам масканига айланган.
Фоторепортаж
Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуаси кўҳна шаҳарнинг кўркам масканига айланган.
Самарқанддаги биринчи мусулмон масжиди ва меъморий обидаси сифатида эътироф этиладиган масжид Қутайба ибн Муслим томонидан қурилиб, «Ҳазрати Хизр» номи билан аталган. Маълумотларга кўра, VIII асрда оташпарастларнинг ибодатхоналари бузиб ташлангач, шу ердаги тепаликда жойлашган ибодатхона ўрнига Қутайба ибн Муслим томонидан биринчи масжид биноси қурилади.
Ушбу муборак маскан ёнида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси барпо этилгач шаҳардаги энг гавжум зиёратгоҳга айланди. Кўркам ва обод маскан куз фасли бўлишига қарамай баҳор тароватига эга бўлиб турибди. Турфа анвойи гуллар атрофидаги капалаклар муқаддас қадамжонинг бетакрор, бебаҳо эканлигидан далолат.