Кузатувчилар тайёргарлик жараёни билан танишди
Юртимизда жорий йилнинг 27 октябрь куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида Бухорога келган халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижлик меҳмонлар сайловга ҳозирлик жараёнлари билан яқиндан танишмоқда.
ЕХҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси кузатувчилари Борис Дяконов ва Габриела Бюттнер Бухоро вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди.

Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Муҳаммадқосим Олимов кузатувчиларга ҳудудий, туман (шаҳар) ҳамда округ сайлов комиссияларида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
Аввал хабар берганимиздек, бу йилги сайловларда 1 миллион 127 минг 100 нафар бухоролик сайловчилар овоз беради.
Зариф Комилов,
ЎзА мухбири.