ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, мамлакатимизда жорий йил 1 сентябридан бошлаб “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампаниясига старт берилган эди. Кампания доирасида аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадига қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
[gallery-14403]
Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ ходимлари ҳамкорлигида барча туман, шаҳарларда аҳоли хонадонлари, қурилиш объектлари ва таълим муассасаларида навбатдаги хавфсизлик тарғиботи тадбирлари ўтказилди.
Унда аҳоли хонадонларида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қай даражада амал қилинаётгани ўрганилиб, фуқаролар билан “Ёнғинларнинг келиб чиқишини олдини олиш” ва “Ис газидан ҳимояланиш” каби мавзулар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан биргаликда, тумандаги ёнғинга қарши ер ости сув олгичлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, камчиликлар бартараф этилди.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА