Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш – эътиборда
20:05 / 2023-09-13

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари доирасида “Коммунал иссиқлик маркази” давлат унитар корхонаси тасарруфидаги қозонхоналарнинг бирида содир бўлган носозликни бартараф этиш бўйича ўқув-амалий машқи бўлиб ўтди.

[gallery-13568]

Таъкидлаш керак, Қорақалпоғистон Республикасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, уни беталафот ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига электр энергия, табиий газ ва ичимлик суви ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ҳамда тарғибод ва ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.

Навбатдаги ана ўқув машқида Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли идора ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА