Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
15:36 / 2025-09-08

Куз-қиш мавсумида инсонларнинг ис газидан заҳарланиши, одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига таҳдид солувчи ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар кузатилади.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш ва аҳолига тегишли тушунчалар бериш мақсадида республикамиз бўйлаб кучайтирилган тартибда профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан мавсумни беталафот ўтказиш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.

 Бу каби тадбирлар ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари, бозорлар ва савдо мажмуаларида олиб борилиб, аҳолига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишлари бўйича тушунчалар берилди. 

Хусусан, бундай тадбирлар Самарқанд, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятларида ўтказилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бахтсиз ҳодисалар аксарият ҳолатларда табиий газ ва муқобил ёқилғи турларини ҳамда иситиш печларини ишлатишда газдан фойдаланиш, техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани, газ тармоғига нотўғри уланиш, хонадонларда очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик ҳамда дудбуронларнинг носозлиги оқибатида келиб чиқмоқда. 

Тадбирларда аҳолига бу ҳақда муҳим кўрсатмалар берилмоқда.

Гулноза Бобоева, ЎзА