Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик назоратда
13:25 / 2024-10-05

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Бухоро вилоятида иссиқлик манбаи ва газ тармоқлари, шунингдек, электр станцияларининг ишлаш режимлари таҳлиллари асосида, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига электр, табиий газ, кўмир ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолатларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ҳамда энерготежамкорликни таъминлаш ишлари бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, Ғиждувон тумани “Саиткент” маҳалласида жойлашган истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ пунктларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганишда, туман марказида жойлашган Дегрезон ва Чорсу маҳаллаларидан ўтувчи кесими 219 мм. бўлган ер ости газ қувури таъмирталаб ҳолга келганлиги аниқланган. Натижада фавқулодда нохуш ҳолатлар юзага келишини олди олиш ҳамда газ ҳажмларни иқтисод қилиш мақсадида ушбу газ қувурини тез фурсатларда реконструкция қилиш бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи  вилоят “Болалар мурувват интернат уйи”да иситиш тизимлари ва қозонхоналарнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганди. Интернат уйида кўмир ва табиий газда ишловчи 10 та қозонхона бўлиб, мавсумни беталафот ўтказиш учун қўшимча 4 тонна кўмир захирасини яратиш, электр энергиясини тежаш учун қўшимча равишда 120 кв, қуёш панелларини ўрнатиш юзасидан техник шартлар асосида, уларни  тез фурсатларда сифатли ўрнатиш чораларини кўриш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан вилоят “Аёллар мурувват уйи”нинг фаолияти ўрганилиб, муассасада кийимларни қуритишга мўлжалланган биносини кенгайтириш, тегишли ускуналар  билан  таъминлаш борасидаги муаммолари аниқланди. Уларни бартараф этиш борасида тегишли чора тадбирлар белгиланди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.