Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари назоратда
16:09 / 2025-08-14

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ишлари доимий назоратга олинди.

Жумладан, Нукус туман прокуратураси томонидан табиий газ етказиб берилишида тармоқдаги йўқотишлар сабабларини аниқлаш ва энергия ресурсларини иқтисод қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туман прокуратурасида ташкил этилган штаб саъй-ҳаракати билан жами 15,3 км ер ости газ қувурлари “Махсус мобил лаборатория автомашинаси” ёрдамида инвентаризациядан ўтказилганида 3 та ҳудудда 6,9 км ер ости газ қувури яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва газ сизиб чиқишлар аниқланган.

Бугунга келиб эскирган 2,3 километрлик ер ости газ қувурларини янгисига алмаштириш ишлари бажарилди. Натижада  5,4 млн. м3 табиий газ йўқотишларининг олди олиниши ёки йиллик лимитнинг 9,5 фоизи иқтисод қилинишига эришилади.

Шунингдек, Тахтакўпир туман прокуратураси томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари аҳволи ўрганилди. Ҳусусан, носоз газ трубаларини янгисига алмаштириш ишлари, авария бригадаларининг шайлиги, диспетчерлик марказларининг узлуксиз  фаолияти доимий назоратга олинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири