English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилмоқда
20:40 / 2024-09-12

Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида мавжуд муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш, улар томонидан билдирилган таклифлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш, муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айниқса, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашда вилоят ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, ҳудудларга масъул сифатида бириктирилган вакиллар, вилоят ташкилот ва бошқармалари раҳбарлари бошчилигида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

[gallery-19246]

Жумладан, Андижон шаҳрининг Қоратут, Қўшариқ, Бинокор, Бунёдкор ва Яшнобод маҳаллаларида мавсумга тайёргарлик доирасида ўрганишлар ўтказилди. Айни кунларда ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

– Ҳар бир уй, ҳар бир хонадон эътибордан четда қолмаяпти, – дейди Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Ботиржон Ашуров. – Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни ўрганиш билан бирга, аҳолининг фавқулодда вазиятларга тайёр бўлиши, айниқса, ёнғинлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги носозлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Андижонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, мавсумни беталафот ўтказишдир. 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбирлари