Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсумида мактаб ва боғчаларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар бутунлай бартараф этилади
12:28 / 2023-04-13

Юртимиздаги ижтимоий соҳа объектлари инфратузилмасини ҳар томонлама модернизация қилиш, хусусан, иситиш тизимини янада яхшилаш мақсадида айни вақтда давлатимиз томонидан қатор ишлар олиб борилмоқда. Бу борада таълим муассасалари – мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига устуворлик берилмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги 20 мактаб бинолари, умумий ҳисобда 6 минг 479 та мактаб ва 4 минг 31 та мактабгача таълим ташкилотларининг иссиқлик таъминоти тизимлари хусусий сектор иштирокида модернизация қилинади.  

Бунда мазкур таълим масканларига юртимизда камида бир йил синовдан муваффақиятли ўтган ва хизмат қилиш кафолати камида 15 йилни ташкил қиладиган иситиш қозонлари ўрнатилади. Бунинг натижасида иситиш учун меъёр бўйича талаб этиладиган кўмир ва электр энергияси харажатларининг камида 20 фоизга ва иссиқлик энергияси йўқотишларининг 30 фоизга камайишига эришилади.  

Таълим муассасалари 2023-2026 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида кўмир ёқилғисига ўтказилади. Бу орқали куз-қиш мавсумида мактаб ва боғчаларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар бутунлай бартараф этилади.  

Мазкур жараёнларнинг биринчи босқичи Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги таълим масканларида олиб борилади. Шунингдек, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)лари ҳамда бошқа ҳудудлардаги белгиланган туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошланади. 

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида куз-қиш мавсумида таълим масканларининг иссиқлик ҳарорати доимий назоратга олинади ва мўътадиллиги таъминланади. Хусусий секторлар томонидан ўрнатиладиган иситиш қозонларининг доимий ишлаши ва сифатини назорат қилиш мақсадида тегишли давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ аъзолари доимий иш олиб боради.  

ЎзА