Куз-қиш мавсуми яқинлашар экан, Жиззах вилоятида газ таъминотини барқарор таъминлаш мақсадида тизимдаги ишлар янада жадаллаштирилди.
Жиззах вилоятида 178 мингдан зиёд хонадон табиий газдан, 134 минг 442 та хонадон эса суюлтирилган газдан фойдаланмоқда.

Авария ҳолатларига тайёргарлик кўрилиши ҳам кучайтирилган. 912 метр қувур, техника учун зарур деталлар ва материаллар захираси шакллантирилиб, 14 та авария тиклаш бригадалари туну-кун навбатчиликка жалб этилган.

Табиий газ бўйича йўқотишлар 11,8 фоиздан 6,4 фоизгача камайтирилди. Белгиланган 57 миллион кубметр иқтисод режаси ўрнига амалда 82,3 миллион кубметрга эришилиб, 144 фоиздан ортиқ натижа қайд этилди.

Суюлтирилган газ таъминотида ҳам мавсумий тайёргарлик юксак даражада олиб борилмоқда. 5 та газ тарқатиш шохобчаси, 32 та махсус автотранспорт воситаси ва 142 мингдан ортиқ баллонлар орқали газ етказиб берилмоқда. Ҳозирда 166 тонна захира мавжуд. Куз-қиш даврида 194 та маҳалладаги 134 мингдан зиёд хонадонга 11 минг тонндан ортиқ суюлтирилган газ етказиш режалаштирилган.

Ушбу амалга оширилаётган ишлар бир мақсадга – вилоятдаги ҳар бир хонадон ва ҳар бир истеъмолчини табиий ва суюлтирилган газ билан кафолатли, барқарор ва узлуксиз таъминлашга қаратилган.
Тизимда ишга масъулият билан ёндошиш аҳолининг ишончини мустаҳкамлаётган асосий омиллардан бири бўлиб қолмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jiyoe4Z9nyA" title="Kuz-qish mavsumida gaz ta’minoti – barqaror bo‘ladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Қаюмов (видео, сурат), ЎзА мухбири