ФОТОРЕПОРТАЖ
“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини куз-қиш мавсумида барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун зарур бўлган материалларнинг захираси яратилди.
Корхона куз-қиш мавсумида электр энергияси истеъмолчилари – 34 минг 257 юридик, 467 минг 327 аҳолини электр энергияси билан узлуксиз ва меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлайди. Бунинг учун жамиятнинг марказий омборхонасида кабеллар, турли хилдаги автомат қурилмалари, трансформатор мойи, турли қувватдаги трансформатор пунктлари ва яна бир қатор керакли электр қурилмалари ва материалларининг захираси яратилди. Мавсумида келиб чиқиши мумкин бўлган аварияли узилишларни тезкорлик билан бартараф қилиш учун 355 нафар ходимдан иборат 79 та авария тиклаш бригадаси шакллантирилди.
[gallery-25811]
Шу билан қаторда, барча махсус техника воситалари жумладан, 70 дона автотранспорт ва 29 дона махсус техника шай ҳолатга келтирилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА