Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсуми олдидан махсус автомашиналар топширилди
17:50 / 2025-09-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали тизимидаги хизмат самарадорлигини ошириш ва иш жараёнини замонавий техника воситалари билан таъминлаш мақсадида навбатдаги муҳим қадам қўйилди.

Наманган, Косонсой, Уйчи, Янгиқўрғон ва Норин туманларининг суюлтирилган газ таъминоти хизматига 5 та замонавий «Isuzu» русумли хизмат автомобили ҳамда вилоятнинг барча ҳудудий бўлимларидаги газ таъминоти объектларини техник тиклаш ва ишлатиш хизмати чилангарларига эса 34 та электро-скутерлар тантанали равишда топширилди.  

«Isuzu» русумли автомашиналар аҳолининг суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланишида муҳим аҳамият касб этади. Уларнинг ҳар бири махсус ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, маиший газ баллонларини хавфсиз ташиш ва етказиб бериш имконини беради. Электро-скутерлар эса газ тармоқларида хизмат кўрсатиш, авариявий чақирувларга тезкор етиб бориш, назорат ва профилактика ишларини самарали бажаришда катта ёрдам беради. Улар айниқса, шаҳар ичида ва тор кўчаларда эркин ҳаракатланиш, шовқинсиз ва экологик тоза хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Бу эса нафақат вақт ва ресурсларни тежайди, балки атроф-муҳитга салбий таъсирни ҳам камайтиради.  

[gallery-25481]

Тадбирда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Т. Турдиев, вилоят ҳокими ўринбосари Ғ. Жамолов иштирок  этди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА