Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз-қиш мавсуми: энергетика тизими 24/7 иш тартибига ўтди (+видео)
18:11 / 2025-10-29

Миллий матбуот марказида “Ёқилғи-энергетика соҳасида амалий ишлар, эришилган натижалар ва мавсумий вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, мамлакат энергетика тизими куз-қиш мавсуми муносабати билан кучайтирилган 24/7 иш тартибига ўтган. Электр таъминоти бўйича 1154 ва газ таъминоти бўйича 1104 рақамли call-марказлар туну кун фаолият юритмоқда.

Электр таъминотини яхшилаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда. Жорий йил давомида 7 минг 455 километр электр узатиш тармоқлари ва 1 минг 748 та трансформатор пунктлари янгиланди. Бу 954 та маҳаллада 800 мингдан ортиқ хонадонни барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконини берди.

Қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига "яшил энергия" ҳажми ортиб бормоқда. Умумий қувват 4 минг 682 мегаваттга етди, ишлаб чиқариш ҳажми эса 14,5 миллиард киловатт соатдан ошди. Бу республикада ялпи электр ишлаб чиқаришнинг 23 фоизини ташкил этади. 

Газ таъминоти соҳасида 553 километрдан зиёд газ тармоқлари, 971 та газ тақсимлаш пунктлари  янгиланди, 512,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Соҳада шаффофликни таъминлаш мақсадида Face-ID ва UGas рақамли тизимлари жорий этилди. Кўмир таъминоти ҳам мавсум учун тайёр. 12 миллион тонна кўмир етказиб берилиши режалаштирилган, шундан 4,2 миллион тоннаси иссиқлик электр станцияларига, 685 минг тоннаси бюджет ташкилотларига етказилди. 

Тадбир якунида масъуллар қайд этганидек, мавсум давомида аҳолини барқарор энергия билан таъминлаш учун барча ресурслар сафарбар этилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/o9kCohnQwTU" title="Kuz-qish mavsumi: Energetika tizimi 24/7 ish tartibiga o‘tdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Дониёр Ёқубов, Анвархўжа Аҳмедов (видео+монтаж), ЎзА