Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз фотоижодкор нигоҳида
17:30 / 2020-11-03

Юртимизда олтин куз ҳукмрон. Йилнинг бу пайти қут-баракага бойлиги, тўкинлиги, турфа рангларнинг ажиб симфонияси билан ҳам ижодкорларга илҳом бағишлаши, шубҳасиз.


Юртимизда олтин куз ҳукмрон. Йилнинг бу пайти қут-баракага бойлиги, тўкинлиги, турфа рангларнинг ажиб симфонияси билан ҳам ижодкорларга илҳом бағишлаши, шубҳасиз. 

Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси ўтказаётган "Ўзбекистон манзаралари" лойиҳаси юртимизга мўйқалам соҳибларининг нигоҳи билан разм солиш имконини беради.

Мазкур лойиҳа доирасида академиянинг Қорақалпоғистон бўлими томонидан эътиборингизга ҳавола этилаётган моҳир фоторассом, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири Мақсад Ҳабибуллаев онлайн фотокўргазмаси "Олтин куз" деб номланди.

М.Ҳабибуллаев ўз услубига, ўзи ижодий йўналишига эга фотомухбир. Унинг халқ хўжалигининг ҳар хил соҳаларидан тайёрланган қизиқарли фоторепортажлари, этюд ва фотолавҳалари кўпчиликнинг эътиборини қозонган. Айниқса, ижодкорнинг Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги, саноат, қурилиш, тиббиёт, маданият, таълим, спорт ва бошқа соҳалардаги янгиланишлар, Оролбўйи ҳудудининг ўзига хос табиати, қорақалпоқ халқининг миллий урф-одати ва анъаналари тўғрисидаги фотолавҳалари кенг жамоатчиликда яхши таассурот қолдирган.

Мазкур онлайн кўргазмада эса куз фаслининг ажойиб ва тароватли лаҳзалари муҳрланган фотосуратлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.

photo_2020-11-03_17-20-54.jpg

photo_2020-11-03_17-20-55.jpg

photo_2020-11-03_17-20-58.jpg