Куз фаслининг тарифи кўп
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ҳар бир ўтаётган кун ғанимат. Инсон ҳаёти давомида ҳар бир ўтаётган кунидан унумли фойдаланиш умидида бўлади ва қатор вазифаларни олдига мақсад қилиб олади.
Ҳаётнинг сўнгида эса барча қилган ишларини кўз ўнгидан ўтказади, сарҳисоб қилади…

Фаслларни инсон умрига қиёсламоқчиман. Инчунин, инсоннинг туғилиши баҳордек чиройли, хушбўй, нафис, ёқимли.
Ёз фаслининг иссиқ тафтини инсоннинг кучга тўлган вақтига ўхшатиш мумкин. Кузнинг бошқа фасллардан фарқли бўлиши инсонни тафаккур қилишга ундаётганлигидан бир мисолдир. Ҳар қанча турли рангларда кузнинг барглари товланмасин, ерга тушиши муқаррардир.


Қиш эса инсоннинг ҳаётлик чоғида барча қилган яхши амаллари учун роҳатли, ёқимлидир ва ёки аксинча, қилган ёмонликлари учун қаҳратон совуқнинг изғирин азобидир.
Куз фасли турли давлатларда турлича тусланади ва ўзининг жозибаси билан инсонларга эстетик завқ беради.
