Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кувайтда Ўзбекистон гиламлари кўргазмаси очилди
12:51 / 2024-08-23

Кувайт пойтахтида мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари маҳсулоти – Ўзбекистон гиламлари кўргазмаси иш бошлади. Мазкур лойиҳа мазкур араб давлатидаги элчихонамиз ходимлари ва “Golden Carpet” компанияси бош менежери Самир Закариё ўртасида бўлиб ўтган музокара якунида эришилган келишув доирасида амалга оширилди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг соҳадаги етакчи корхоналаридан бири ҳисобланган “SAG” компанияси маҳсулотлари намойиш этиляпти.

Келгусида ўзбек гиламларига жиддий қизиқиш билдирган маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорлик ўрнатиш режалаштирилди.