Кувайт вакили - ОПЕК Бош котиби
Кувайт вакили Хайсам Ал-Ғайс 1 август куни расман нефть экспорт килувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) Бош котиби лавозимига киришди. Ал-Ғайс январь ойи бошида ОПЕК вазирларининг махсус видеоселектор йиғилишида ушбу мансабга сайланган эди. Дарвоқе, унинг исми-шарифи номзодлар рўйхатида ягона эди.
“ТАСС” хабарига кўра, Ал-Ғайснинг Бош котиб сифатидаги фаолияти ОПЕК+ доирасида 2-3 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган учрашув билан бошланиши кутиляпти. Шу кунлари техник ва мониторинг қўмиталари ҳамда альянс вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади.
ОПЕКнинг аввалги Бош котиби ушбу лавозимда икки муддат - 2016 йилдан буён ишлаган Муҳаммад Баркиндо июль ойи бошида вафот этди. Унинг ваколати 2022 йил июль ойи охирида тугар эди.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА