Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кувайт билан фармацевтика соҳасидаги ҳамкорлик кенгаяди
14:41 / 2026-01-15

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Кувайтнинг "Burgan International" компанияси бошқаруви раиси Саъдун Ҳаммад Ал-Отайбий билан учрашди.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган музокара давомида инвестиция ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликнинг икки томон учун амалий аҳамиятга эга истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқотда фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, брендланган генериклар ва болалар учун мўлжалланган дори воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказишга ёндашувни мувофиқлаштириш, шунингдек минтақавий бозорларга экспортни қўллаб-қувватлашга қаратилган икки томонлама англашув меморандуми тайёрлаш ташаббуси кўриб чиқилди.

Учрашув якунида локализация, технология алмашинуви ҳамда қўшимча қиймат яратиш йўлидаги тизимли ва узоқ муддатли шерикликни янада чуқурлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик қайд этилди.

Г.Сатторова, ЎзА