Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кувасойда кечки ҳосил терими давом этмоқда
13:33 / 2025-11-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги “Эркинжонов Жавоҳир боғи” фермер хўжалигида айни кунларда кечки ҳосилни йиғиб олиш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

[gallery-26341]

Хўжаликка қарашли бир гектарга яқин майдонда экилган олманинг кечки нави бу йил ҳам юқори ҳосил берди. Боғбонлар айтишича, мазкур навнинг энг муҳим жиҳати — 12 даражагача бўлган совуққа чидамлилиги, шунингдек, серҳосиллиги ва узоқ муддат ўз сифатини йўқотмаслигидир.

Айнан шу хусусиятлари туфайли хўжаликда етиштирилаётган олмалар ички бозорда катта талабга эга бўлмоқда. Меваларнинг ташқи кўриниши, таъми ва сақлаш муддати юқори баҳоланиб, харидорлар сони йилдан-йилга ортаяпти. Ҳосилни ўз вақтида ва сифатли териб олиш, ташиш ҳамда саралаш жараёнлари тўғри ташкил этилгани фермер хўжалиги самарадорлигини янада оширмоқда.  

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА