Кутубхонада янги “pop-up” ўқув зали иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Дунё сайёҳларини ўзига жалб этаётган Бухоро халқаро замонавий санъат биенналеси доирасида Республика болалар кутубхонаси – собиқ “Поччоқул Хўжа” масжиди (ХIХ аср) биносида “pop-up” ўқув зали ишга туширилди.
[gallery-25596]
Мазкур тарихий макон ўқувчи ва тадқиқотчилар учун жозибадор маърифий масканга айланган. Ташриф буюрувчилар эътиборига ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги бадиий асарлар ва энциклопедиялардан тортиб, болалар ва илмий-оммабоп китобларгача бўлган сара адабиётлар тўплами ҳавола этилади.
Кутубхонада ҳар ҳафта маҳорат дарслари, болалар учун турли маънавий-маърифий дастурлар ташкил этилади. Бу ерга ташриф буюрувчи китобхонлар барча тўпламлардан эркин фойдаланиш имконига эга.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА