Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кушон тангалари олиб чиқиб кетилишига йўл қўйилмади
21:35 / 2022-07-30

Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.

Аммо “Самарқанд-Внуково” йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда унда юртимиздан олиб чиқиш мумкин бўлмаган ашёлар борлиги маълум бўлди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматининг  маълум қилишича, багаж сумкасидан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий танга, тарози калибровкасини ўлчайдиган 3 дона қадимий метал ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА