Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курсда ўқиган фуқарога сертификат берилмади, сўнг...
10:04 / 2022-02-23

Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудида жойлашган Зарафшон шаҳар “Янги Зарафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи Хадича Намозова шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган “М” МЧЖга қарашли уч ойлик ўқув курсида таҳсил олади. Аммо...

Шербек Шукуров турмуш ўртоғи Х.Намозовага тегишли сертификат берилмаганидан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Ишонч телефони”га мурожаат қилган.

Зарафшон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан мурожаат бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида ҳақиқатдан ҳам фуқаро Х.Намозованинг ушбу курсда таҳсил олганлиги, шартномага асосан тегишли маблағни тўлаганлиги, аммо уч ойга яқин муддат ўтган бўлса-да ҳамон сертификат берилмаганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш давомида хизмат кўрсатувчи ташкилот вакилларига фуқаронинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқлари, хизмат кўрсатувчининг мажбуриятлари, шунингдек амалдаги қонунчилик борасида батафсил тушунтиришлар берилди.

Натижада ўқув учун тўланган 2 миллион 100 минг сўм миқдоридаги маблағ фуқаронинг пластик карточкасига ўтказиб берилди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА