Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курсантларнинг жисмоний тайёргарлиги спорт турлари орқали такомиллаштирилади
17:12 / 2023-11-06

Қуролли Кучлар академиясида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари куч тузилмаларидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида жисмоний тайёргарлик ва спортни истиқболда ривожлантириш мезонлари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжуманда олий ҳарбий таълим муассасаларида жисмоний тайёргарликни ташкиллаштириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг натижаларини баҳолаш мезонлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, офицерлар таркибини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва профессор-ўқитувчиларнинг услубий маҳоратини ошириш ҳамда жисмоний тайёргарлик ва спорт бўйича билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Жисмоний тайёргарлик фанини ўқитишдаги муаммолар, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг жисмоний тайёргарлигини спорт турлари орқали такомиллаштириш методикалари, жисмоний сифатларни ошириш бўйича назарий ва амалий кўникмалар таҳлил қилинди.  

Тадбир сўнгида Ички ишлар вазирлиги академияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Божхона институтининг жисмоний тайёргарлик ва спорт кафедралари профессор-ўқитувчилари, ҳарбий округларнинг мураббий-мутахассислари, илмий ходимлар томонидан билдирилган таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА