Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курсантларга диний экстремизмнинг салбий оқибатлари хусусида тушунчалар берилди
14:45 / 2025-09-19

ФВВ академиясида курсантлар учун “Дунёнинг диний конфессионал манзараси ва глобаллашув жараёнида дин омили” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи, юридик фанлари доктори, профессор, полковник Музаффаржон Мамасиддиқов кириш сўзи билан очиб, ушбу давра суҳбати глобаллашув жараёнида диннинг жамият ҳаётидаги ўрни, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларни соғлом маънавий руҳда тарбиялаш каби долзарб масалаларни қамраб олгани билан алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этди.

Шунингдек, тадбирда диний-маърифий жараёнлар, дунё миқёсида юз бераётган конфессионал ўзгаришлар, диний экстремизм ва радикализмнинг салбий оқибатлари ҳамда ёшларни соғлом дунёқараш руҳида тарбиялашнинг муҳим омиллари ҳақида тушунчалар берилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА