Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курсантлар Ватанга қасамёд қилди
15:18 / 2023-10-03

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида биринчи босқич курсантларининг қасамёд қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳамда академия бошлиғи, генерал-майор Равшан Ҳайдаров академиянинг биринчи босқичига қабул қилинган курсантларни табриклаб, мазкур тантанали тадбир улар учун фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотиш билан бир қаторда, улкан масъулият ва танлаган касбига умрбод содиқликни ҳам талаб этишини алоҳида таъкидлади. Қайд этилганидек, табиий ва техноген тусдаги офатлар билан курашиб, ўз жонларини хатарда қолдириб, кўплаб инсонларнинг ҳаёти, мол-мулкларини сақлаб қолиш –беқиёс инсоний фазилат ва энг шарафли хизматдир.

— Ғурур, садоқат ва ориятни энг олий қадрият деб биладиган йигит учун бу шунчаки расмий тадбир эмас, балки йигитлик шаъни, ор-номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ҳамда шарафли бурчни адо этишга бел боғлаш, аҳд-паймон қилиш маросимидир, – дейди Шоҳжаҳон Нуриллаев. — Бугун мен орзуимга етишиш йўлида ФВВ академиясига ўқишга кириб, жонажон ватанимизга, халқимизга муносиб фарзанд бўлиб, фуқароларимизнинг ҳаёти, соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш учун бор куч-ғайратимни аямай хизмат қилишга тантанали қасамёд қилдим.

— Олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш ҳар бир йигит кишининг орзуси бўлса керак, — дейди биринчи босқич курсанти Ҳусан Мўминов. — Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг курсанти бўлишдек бахтга муяссар бўлиш билан бирга, барча сафдошларим билан она Ватанимизга қасамёд қилганимиздан фахрланамиз. Мен сафдошларим билан бирга шуни алоҳида ишонтириб айта оламанки, жонажон Ватанимизга, Президентимизга, халқимизга садоқатли хизмат қилиб, ўз йигитлик бурчимизни мардонавор адо этамиз.

Гулноза Бобоева, ЎзА