Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курсантлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилди
14:53 / 2025-04-15

ИИВ академиясида Қуролли Кучлар академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Божхона институти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамкорлигида олий таълим муассасалари курсантлари ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, волейбол спортини янада оммалаштириш мақсадида ташкил этилган мусобақада аввалги турнирлардан фарқли ўлароқ, бу гал ҳар бир жамоа жанговар руҳ билан майдонга тушди. Баҳслар ҳам шунга мос бўлди. Гоҳ тактика, гоҳида жисмоний устунлик, баъзан эса омад жамоаларни ғалаба ёхуд мағлубият томон етаклади. Шу боис, мухлислар кутилмаган натижалар гувоҳига айланишди.

Ниҳоят, натижалар сарҳисоб қилинди. Унга кўра, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари энг кўп очко билан биринчи ўрин ва кубокни қўлга киритишди. ИИВ академияси жамоасига иккинчи ўрин насиб қилган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсантлари мусобақани учинчи ўрин билан якунладилар.

Тақдирлаш маросимида сўз олганлар ҳамкорликда ўтказилаётган мусобақалар ёшларни Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, осойишталиги ва фаровонлиги йўлида янада жипслаштиришга, чинакам ватанпарвар кадрларни тайёрлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлашди.  

Тадбир сўнгида ғолиб ва совриндорларга медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА