Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курдистон ишчи партияси тарқатиб юборилади
16:18 / 2025-05-12

Бугун Курдистон ишчи партияси (PKK) ўзини ўзи тарқатиб юборишини маълум қилди. ”СNN”га кўра, Туркия билан кўп йиллар давом этган ва ўн минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлган можародан сўнг бу тарихий қадам сифатида баҳоланмоқда.

Фират ахборот агентлиги хабарига кўра, PKKнинг 12-Конгресси партиянинг ташкилий тузилмасини тарқатиб юбориш ва қуролли кураш усулини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Айни пайтда қамоқда сақланаётган партия раҳбари Абдулла Ўжалан жараёнлар охирига етказилишини қўшимча қилган.

Туркия ҳукумати Курдистон ишчи партияси билан қарийб ўн йил давомида зиддиятда бўлиб келгани айтилади. Гуруҳнинг мамлакат жануби-шарқида мустақил курд давлатини барпо этиш истаги ушбу қарама-қаршиликларга сабаб бўлиб келган.

Мусулмон Зиё, ЎзА