French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курашнинг ривожи мутахассислар малакаси ва савиясига боғлиқ
10:34 / 2023-03-14

Тошкентда кураш бўйича ўтказилаётган “Халқаро мураббийлик семинари” доирасида Миллий олимпия қўмитасида анжуман ташкил этилди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) вице-президентлари Комил Рўзиев ва Шерзодхон Қудратхўжа, замонавий кураш қонун-қоидалари муаллифи, Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комил Юсупов, Халқаро кураш институти ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси вакиллари иштирок этган анжуманда 22 мартга қадар давом этадиган семинар мураббийлар малакасини оширишда муҳим омил экани айтиб ўтилди.  

Шунингдек, “Ханчжоу-2022” Осиё ўйинларига тайёргарлик, давлатимиз томонидан кураш ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.  

Халқаро кураш институти ректори Ҳабибулла Тожиев семинар ҳақида батафсил маълумот бериб, курсларда 20 га яқин мамлакатдан 40 нафардан зиёд мутахассис таълим олаётгани, семинар эркак ва аёл мураббийлар учун алоҳида тартибда ташкил этилаётганини билдирди. Назарий ва амалий машғулотлар ўтказилиб, якунда имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийларга “В” тоифасидаги сертификат тақдим этилиши айтилди.  

Тадбир якунида дунёда миллий спортимиз курашнинг оммавийлигини кучайтириш, мураббий ва ҳакамларнинг маҳоратини, халқаро мусобақаларнинг савиясини янада ошириш масаласи хусусида таклифлар илгари сурилди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА