Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курашда спорт тиббиёти ва антидопинг масалалари муҳокама қилинди
11:51 / 2026-01-25

“Курашда антидопинг қоидалари ва муҳим кўрсатмалар, спорт жароҳатлари ва спорт тиббиёти” мавзусига бағишланган халқаро онлайн ўқув-семинар ташкил этилди.

ZOOM платформаси орқали ўтказилган семинар машғулотларида спортда ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш, антидопинг талабларига риоя этиш ҳамда замонавий спорт тиббиёти ютуқларини кураш амалиётига жорий этиш масалалари эътибор марказида бўлди.

Халқаро кураш институти эксперти, доктор Сантош Тели (Ҳиндистон) ўз маърузасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан 2026 йил учун тасдиқланган янги регламентлар, тақиқланган моддалар рўйхатидаги янгиликлар ҳамда спортчилар ўртасида антидопинг маданиятини юксалтиришнинг долзарб жиҳатлари, мусобақаларда антидопинг назоратидан ўтишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ҳақида сўз борди.

Профессионал спорт тиббиёти эксперти, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги РСТИАМ шифокори Антони Малков курашчиларнинг жисмоний тайёргарлиги жараёнида жароҳат олиш хавфини минималлаштириш, жароҳатларнинг олдини олиш, замонавий реабилитация усуллари бўйича ўз илғор тажрибаси билан ўртоқлашди.

Интерфаол форматда ўтган семинарда иштирокчилар ўз амалиётида учраётган мураккаб ҳолатлар юзасидан мутахассислардан амалий тавсиялар олди.

Т.Рўзиев, ЎзА