Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курашчиларимиз Анталия турнирида 5 та медалли бўлди
10:31 / 2024-03-11

Туркиянинг Анталия шаҳрида спорт курашлари бўйича поёнига етган “Yasar Dogu & Vehbi Emre” халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари 5 та медалга сазовор бўлди.

Хабар берганимиздек, халқаро турнирнинг дастлабки кунларидаги баҳсларда юнон-рум ва аёллар кураши бўйича терма жамоамиз аъзолари 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, халқаро турнир якунида эркин курашчиларимиз 2 та бронза медалига эгалик қилди.  

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Беҳрузбек Туранмуратов 74 килограммгача бўлган оғирликда, Бобур Исломов 86 килограммлик вазнда 3-ўринни банд этди.  

10 дан зиёд давлат вакиллари иштирок этган мазкур халқаро турнирда мамлакатимизнинг эркин, юнон-рум ва аёллар кураши вакилларининг 30 нафари иштирок этди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА