Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курашчилар вилоят чемпионатида баҳслашди
16:10 / 2026-02-04

Наманган шаҳридаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги спорт мактабларидан 150 нафардан зиёд иқтидорли курашчи иштирок этди. Беллашувлар юқори савияда, қизғин ва муросасиз руҳда кечди.

Вилоят чемпионати ёш курашчиларнинг маҳорати ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, кучли спортчиларни аниқлаш ҳамда келгусида республика ва халқаро мусобақалар учун саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА