Курашчилар “Олимпия шаҳарчаси”да беллашмоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да жойлашган яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мажмуасида кураш бўйича “Ўзбек полвони” ва “Прокурор полвони” республика чемпионати баҳслари бошланди.
Ҳудудлардан ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг 120 нафардан зиёд маҳоратли курашчи йигит-қизлари турли вазн тоифасида беллашмоқда.
[gallery-26659]
Бугун, 10 декабрь куни мусобақаларнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Ризо Насери ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов кураш спорт тури бу - жасорат, сабр-тоқат ва ватанпарварлик рамзи эканини таъкидлаб, мусобақалар орқали унинг оммавийлиги таъминланиб келинаётганини эътироф этди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, баҳсларга изн берилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА