English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Курашчи қизимиз “Ivan Yarygin Cup” халқаро турнири совриндори бўлди
09:51 / 2026-01-31

Россиянинг Красноярск шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Иван Яригин кубоги учун халқаро турнирининг бу йилги мусобақаларида 20 дан зиёд миллий терма жамоалар қаторида ўзбекистонлик спортчилар ҳам ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

XXXVII “Ivan Yarygin Cup” халқаро турнирининг аёллар кураши баҳсларида терма жамоамиз аъзоси совриндорлар қаторидан жой олди.

Нуфузли мусобақанинг иккинчи кунги беллашувларида гиламга чиққан терма жамоамиз аъзоси  Актенге Кеунимжаева “Ivan Yarygin Cup” халқаро турнирининг бронза медалини қўлга киритди.

-50 килограмм вазнда кураш олиб борган Актенге Кеунимжаева 3-ўрин учун кечган муросасиз беллашувда беларуслик Светлана Катенкани мағлубиятга учратди.

Ушбу вазн тоифасида Шимолий Корея вакили Мёнг Гёнг Вон олтин, беларуслик Наталья Варакина кумуш, россиялик Валерия Тюкпиекова ва ҳамюртимиз Актенге Кеунимжаева бронза медалларига эга чиқди.

Бугун, 31 январь куни халқаро турнир дастуридан ўрин олган беллашувларда терма жамоамиз аъзоси Соҳибжамол Эсбўсинова -53 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда гиламга чиқади.

Мусобақалар 1 февралга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА