French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш яна бир комплекс ўйинлар дастуридан ўрин олди
10:27 / 2022-08-25

Маълумки, ҳар икки йилда бир марта Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари бўлиб ўтади. Жорий йил ушбу нуфузли спорт анжумани Туркиянинг Бурса ҳудудида жойлашган Изник шаҳрида ташкил этилади.

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси шафеълигида ўтадиган мазкур ўйинлар дастуридан 20 га яқин спорт турлари жой олган.

Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, бу галги Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинлари тизимига миллий қадриятимизнинг муҳим бўғини бўлган кураш ҳам киритилди.

Жорий йилнинг 28 сентябрь-4 октябрь кунлари ўтказиладиган мазкур ўйинларда курашчилар 66, 81 ва +81 килограммда ғолиблик учун гиламга чиқади.

Ота-боболаримиздан мерос курашнинг халқаро спорт тури сифатида яна бир комплекс ўйинлар мақомига кўтарилиши унинг замонавий қонун-қоидаси, спорт терминологияси халқаро талаблар асосида яратилганлигидан далолатдир.

Эслатиб ўтамиз, бу йил ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида 20 дан зиёд давлат жамоалари қатнашиши кутилмоқда.

Т. Рўзиев, ЎзА