Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш спортини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди
17:35 / 2022-07-11

Мамлакатимизда миллий спортимиз курашни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларининг ижроси қай тарзда таъминланмоқда?

Қайси йўналишларда ишлар самарали ташкил этилмоқда ва қайси жабҳаларда сусткашликка йўл қўйилмоқда?  

Спортни ривожлантириш вазирлигида ўтказилган кураш спорт турини халқаро майдонда ривожланиш истиқболлари мавзусидаги матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.  

Анжуманда жорий йилнинг 7-9 май кунлари Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида, 28-29 май кунлари Болгариянинг Бургас вилояти ҳамда 24-26 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар юқори савияда ўтказилганлиги таъкидланди. 

Спортни ривождантириш вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов мамлакатимизда курашни спорт тури сифатида ривожлантиришга қаратилган Президент қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Курашнинг Осиё ўйинлари дастуридан жой олгани ҳамда Германия, Болгария, Туркия каби давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнирлар орқали миллий курашимиз Европа қитъасида ҳам ўз ўрнига эга бўлиб бораётганини таъкидлади. 

Ўзбекистон кураш федерацияси бош котиби А.Эшонқулов, Миллий олимпия қўмитаси кураш миллий спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи Камол Усмонов, етакчи мутахассис Азиз Аҳмедов курашни маҳаллалар кесимида оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган мусобақалар натижасида уюшмаган ёшлар ҳам қамраб олинаётганлиги хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

Савол-жавобларга, фикр-мулоҳазаларга бой бўлган анжуман давомида миллий спортимизнинг халқаро майдонда ривожланиш истиқболлари, мавжуд муаммолар, қилиниши керак бўлган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. 

Анжуман якунида жорий йилнинг 23-24 июль кунлари Франциянинг Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнир бўлиб ўтиши айтилиб, 20 га яқин мамлакат спорт делегациялари қатнашиш талабномасини тақдим этганлиги эълон қилинди. 

Т.Рўзиев, ЎзА