Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш: Парижда кураш бўйича халқаро турнир совриндорлари аниқланди
11:12 / 2025-07-23

Франция пойтахти Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича ўтказилган халқаро турнирда Нидерландия, Буюк Британия ва Ўзбекистон спортчилари ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Эйфел минораси ёнида ташкил этилган халқаро турнирда 20 дан ортиқ давлатнинг энг кучли курашчилари иштирок этди.

Мукофот жамғармаси 30 евродан иборат халқаро турнир мусобақаларида курашчи йигитлар -90 ва +90 килограмм оғирликда, аёллар -70 ҳамда +70 килограмм вазн тоифасида беллашди.

Халқаро кураш ассоциацияси, Европа кураш конфедерацияси, Франция ва Ўзбекистон кураш федерациялари ҳамкорлигида ташкил этилган турнирнинг аёллар ўртасида -70 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларида нидерландиялик Наоми Оверкамп 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги поғоналарни украиналик Юлия Хребенозко, ўзбекистонлик Мухлисахон Қодирберганова, грузиялик Мари Макарашвили банд этди.

+70 килограмм вазнда Буюк британиялик Члоэ Жессика бош совринни қўлга киритди. Грузиялик Элена Кебадзе, Буюк британиялик Даниелле Элизабет, франциялик Мбаиро Анне Фатоумата совриндор бўлди.

Эркаклар ўртасидаги мусобақалар қизиқарлилиги билан алоҳида ажралиб турди. Ўзбекистонлик Алихон Нодиров(-90) ва Шерали Жўраев (+90) ўз вазн тоифаларида тенгсиз эканини намойиш этган вазиятда Исмаил Муҳаммад Какар ( Афғонистон), Cедрик Бенжамен(Франция), Суратулло Икрамов (Тожикистон), Мартин Матижасс (Германия), Зураб Чагелишвили (Грузия) каби полвонлар кумуш ва бронза медалига сазовор бўлишди.

Т.Рўзиев,

ЎзА