Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш Канн спорт фестивалида намойиш этилди
11:09 / 2023-09-12

Миллий халқ ўйинидан замонавий спорт тури даражасига кўтарилган азалий қадриятимиз кураш Франциянинг Канн шаҳрида ўтказилган халқаро спорт фестивалида намойиш этилди.

Бу ҳақда Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.  

Франциянинг шимолий қисмида жойлашган Канн шаҳри мамлакатнинг энг гўзал масканларидан бири ҳисобланади.    

Ўтган ҳафта охирида спорт соҳасидаги энг йирик Канн халқаро спорт фестивалида Франция кураш федерацияси президенти Фредерик Ле Калвез ташаббуси билан курашнинг кўргазмали чиқиши ташкил этилди.  

Фестивалда бир қатор ўйинлар, спорт турлари бўйича мусобақалар, кўргазмали чиқишлар, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилиб, кураш учун ажратилган алоҳида повильон юзлаб фестиваль ишқибозларининг севимли томоша масканига айланди.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА