Кураш: Ички ишлар вазири кубоги соҳиблари аниқланди
Пойтахтимиз Тошкентдаги "ЖАР" спорт-соғломлаштириш спорт мажмуасида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги баҳсларида тизимда меҳнат қилаётган курашчи ходимлар 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Муросасиз беллашувлар натижасида ўз вазн тоифаларида Асадбек Обидов, Бобур Ваджиев, Мақсуд Очилов, Муҳаммад Жумаев, Ҳусниддин Мамажонов, Алихон Нодиров, Шермуҳаммад Жандриев ва Шоҳрух Бахтиёров ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Медаллар жамғариш борасида Тошкент шаҳар Жазони Ижро этиш департаменти жамоаси етакчиликка эришиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги соҳиби бўлди. 2-ўрин Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси курашчиларига насиб этган бўлса, 3-ўринни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси вакиллари қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА