Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш – ҳақиқий жасорат, ҳалоллик ва мардлик тимсоли
20:28 / 2022-09-06

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 6 сентябрь – Халқаро кураш куни муносабати билан ўзига хос тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбир ёшлар ўртасида миллий спортимизни янада кенг ёйиш, унинг тарғиботини кучайтириш ҳамда Президентимизнинг 2017 йил 2 октябрдаги “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.

Тадбир давомида Кураш факультети талабалари ва олийгоҳ ҳудудидаги ёшлар иштирокида турли кўргазмали чиқишлар, мастер-класслар бўлиб ўтди. Шунингдек, университет ректори М.Болтабаев ҳамда Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган маданият ҳодими, шоира Хосият Бобомуродова барча спортчи талабаларни, университет жамоасини байрам билан қутлади.

[gallery-8674]

И.РАҲМОНОВ, ЎзА