English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш ҳафталиги қизғин беллашувларга бой бўлди
11:10 / 2021-12-20

Аввал хабар берганимиздек, ўтган ҳафта давомида «Кураш ҳафталиги» мусобақалари ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Ҳафталик доирасида юртимиздаги ва хорижий давлатларнинг таълим муассасалари талабалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ўртасида ўтказилган турнир бундан мустасно бўлмади.

Ўзбекистон кураш федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, талабалар ўртасидаги беллашувларда 20 га яқин олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари қатнашди. Унда йигитлар 73, 81, 90 килограмм ва мутлақ вазнларда, қизлар эса 52, 63 ва +70 килограммдан юқори вазнда ғолиблик учун курашди.

Муросасиз беллашувлар якунига кўра, ўғил болалар ўртасида Бунёд Элмуродов, Жавоҳир Сапаров, Оғабек Тиркашев, Эъзоз Равшанов, қизлардан Зарнигор Раҳмиддинова, Маликахон Қаҳҳорова ва Шаҳноза Бозорова ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Ҳафталик доирасидаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ўртасидаги баҳсларда Ахрор Фармонов, Қобил Аҳмедов, Хумоюн Қаршиев, Умар Бозоров, Жамшид Маматраҳимов, Шермуҳаммад Жандриев ҳамда Нурбек Тўраев ўз вазнларида ғолиб бўлди.  

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди.

 

Тўлқин Рўзиев, ЎзА