Кураш: Эрондаги сиёсий вазият сабабли жаҳон чемпионати қолдириладими?
Эрон Ислом Республикасида юз берган сиёсий вазият туфайли жорий йилнинг 31 январь-5 февраль кунлари Божнорд шаҳрида ўтказилиши белгиланган миллий спортимиз кураш бўйича XV Жаҳон чемпионати савол остида қолмоқда.
Халқаро кураш ассоциацияси хабарига кўра, вужудга келган сиёсий вазият сабабли жаҳон чемпионатини ўтказиш борасида Эрон ёшлар ва спорт вазирлиги ҳамда Эрон кураш федерацияси билан узвий ва мунтазам мулоқот олиб борилмоқда.

Дунёдаги кураш федерациялари вакиллари ва курашчиларнинг хавфсизлиги устувор масала эканлигидан келиб чиқиб, бугун, 12 январь куннинг иккинчи ярмида Халқаро Кураш ассоциацияси Бошқарув қўмитасининг шошилинч йиғилиши ўтказилиши белгиланди. Йиғилишда Халқаро кураш ассоциацияси ижроия қўмитаси аъзолари, тегишли ҳамкор ташкилотлар вакилларининг иштироки кўзда тутилган.
Йиғилишда мазкур жаҳон чемпионати масаласи кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА