Нукусда кураш бўйича 2005-2006 йилларда туғилган ўсмир йигитлар ҳамда қизлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада 12 та жамоадан 156 нафар спортчи иштирок этди.
Икки кун давом этган мусобақа якунида ўсмирлар ўртасида Мўйноқ туманидан Самандар Сарсенбоев, Ҳасан Айтмуратов, Қораўзак туманидан Анвар Сарсенбоев, Нукус шаҳридан Дамир Отаниёзов, Санжар Жуманиязов, Асилбек Абиллаев, Мейрамбек Абдирасулиев, Азимхон Тажибоев, Нукус туманидан Парахат Ережепов, Чимбой туманидан Нурсултон Тўлибоев, Қўнғирот туманидан Турар Сапаков, қизлар ўртасида Қонликўл туманидан Шахноза Абатбоева, Нукус шаҳридан Динора Уралбоева, Севара Сейтимбетова, Азиза Аралова, Озода Медетбоева, Айгул Адилбоева, Қораўзак туманидан Журсиной Бозорбоева, Кегейли туманидан Умида Ешниязова, Гулистон Пиримбетовалар ўз вазн тоифаларида ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон Республикаси чемпионлигини қўлга киритди.
Ғолиб ва совринли ўрин эгаларига Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири